"China Cup-2019". Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйинда мағлубиятга учради
22.03.2019 18:34 Ўқилди: 1658
Хитойнинг Наннинг шаҳрида "China Cup-2019" халқаро мусобақаси иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушди. Учрашув 3:0 ҳисобида рақибларимиз ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларга Гастон Перрейра ва Кристиан Стуани (дубль) муаллифлик қилишди.
Энди терма жамоамиз 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши ўйин ўтказади.