"Таркибни эълон қилишдан олдин Мауро билан суҳбатлашдим ва уни нега чақирмаганимни тушунтирдим. У билан содир бўлаётган воқеалар мени ҳавотирга солмоқда. Америка Кубогигача воқеалар ривожини кузатиб борамиз. Икарди билан боғлиқ воқеалар миллий жамоага муаммо туғдиради" - дейди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, Икарди 13 февралдан бери "Интер" сафида майдонга тушмаяпти. Айнан ўша куни футболчидан сардорлик боғичи олиб қўйилган эди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали