Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" жорий мавсум якунида ПСЖ форварди Килиан Мбаппени харид қилишга эътибор қаратади. Бу қарорни "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи қабул қилди.
"Реал" аввалига Неймарни харид қилмоқчи эди. Аммо ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномадан сўнг, Переснинг фикри ўзгарди.
Жорий мавсум 20 ёшли ҳужумчи Лига 1нинг 23та учрашувида иштирок этиб, 26та гол урди ва 6та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали