
Марказий Осиё футбол ассоциацияси 2019 йил 6 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган ОФК Конгрессидаги сайловда Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Марказий Осиё футбол ассоциацияси таркибига кирувчи Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари бугун 22 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган CAFA конгрессида Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа номзодини ёқлаб овоз беришди.
"6 апрель куни 47 та федерация Осиё Футбол Конфедерациясининг янги президентини сайлаш учун овоз бериш жараёнида иштирок этади. Ушбу сайловлардаги номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқиб, бугунги кунда Осиё футболини нурли келажак сари илдам етаклайдиган муносиб номзод – Шайх Салмон бин Иброҳим ол-Халифа, деган хулосага келдик, - деди CAFA президенти Умид Аҳмаджонов.
- Бу киши футбол бошқарувига пастки бўғиндан келганлиги учун ҳам футбол ривожи учун зарур бўлган ислоҳотларни яхши билади. Аввалига ўз мамлакати Баҳрайн Футбол Федерацияси, кейинчалик Осиё Футбол Конфедерацияси, қолаверса, ФИФАнинг биринчи вице-президенти сифатида ҳам жуда катта ислоҳотларни амалга оширди.
Бугун Шайх Салмоннинг 6 йиллик фаолиятига тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ, чунки барчангиз унинг фаолиятини 2013 йилдан бери кузатиб келаяпсиз. Шулардан келиб чиқиб, Марказий Осиё футбол ассоциацияси аъзолари Шайх Салмон 2019-2023 йиллар давомида ҳам Осиё футбол Конфедерацияси президенти сифатида ўз ишини давом эттиришини бир овоздан маъқуллашларини маълум қилишади”.
Маълумот учун, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2013 йил май ойида ОФК президенти этиб сайланганди. У ўтган йил сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган ОФК Ижроия Қўмитаси йиғилишида навбатдаги ОФК президентлиги учун сайловда яна ўз номзодини қўйишини эълон қилганди.
![]() | 30.05.2026 21:11 Ўқилди 16479 Anchelotti Neymarning jarohati haqida fikr bildirdi |
![]() | 30.05.2026 22:40 Ўқилди 9017 Zayniddin Tojiev: "Kubok 1/8 finalida "Paxtakor" bilan "Nasaf" tushmasa bo'lgani" |
![]() | 03.06.2026 00:48 Ўқилди 8236 Norvegiya Trampga "Tinchlik mukofoti" topshirilgani yuzasidan shikoyat qildi |
![]() | 30.05.2026 20:56 Ўқилди 6751 LIVE. YCHL finali. PSJ - "Arsenal" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 27.05.2026 00:48 Ўқилди 6699 Ro'ziqul Berdiev: "Sho'rtan"dan yaxshiroq o'yin kutgan edik" |
![]() | 30.05.2026 22:16 Ўқилди 5261 Bobur Abdurahmonov: "Ikkinchi bo'limdagi o'yinimizdan qoniqdim" |
![]() | 30.05.2026 23:48 Ўқилди 5209 Aybek Nurbaev: "Tajribasizlik pand berdi" |
![]() | 02.06.2026 06:33 Ўқилди 5051 Anchelotti: «Bizda Pele yo‘q» |
![]() | 29.05.2026 01:56 Ўқилди 4956 Jo Koul: "Arne Slot yana bir imkoniyatga loyiq" |
![]() | 02.06.2026 07:22 Ўқилди 4621 O‘rtoqlik uchrashuvi. Guruhdoshimiz Kolumbiya Kosta-Rikani mag‘lub etdi |
Реклама
Сайт хақида