Анхель ди Мария мушакларини жароҳатлаб олган. Бу ҳақда терма жамоанинг Твиттердаги саҳифасида хабар берилди.
Энди “фаришта” Аргентинага иккита ўртоқлик учрашувида ҳам ёрдам бера олмайди. Аргентина терма жамоаси 22 март санасида Венесуэла, 26 март куни эса Марокашга қарши майдонга тушади.
Жорий мавсум Анхель Франция чемпионатида 25 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали