Январь ойидаги Осиё Кубогидан сўнг терма жамоа устози Альберто Дзаккерони ўз лавозимни тарк этган эди. Кеча унинг ўрнига голландиялик Берт ван Марвейк БАА терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда БАА терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.
Ушбу мураббий ўтган йил Россияда ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг Австралия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди.
Маълумот учун, ван Марвейк фаолияти давомида "Фейенорд", "Боруссия Д", "Гамбург" каби клублар ва Голландия, Саудия Арабистони, Австралия каби терма жамоаларда бош мураббий бўлган. 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Голландия терма жамоаси билан бирга кумуш медалларга эга чиққан.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали