Икардидан сардорлик боғичи олиб қўйилгач, футболчи ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ. Илгарироқ футболчи жароҳат олганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо италиялик журналистларнинг фикрича, Икарди айнан раҳбарият билан келиша олмаётганлиги сабаб майдонга туширилмаяпти.
“Бу яхши ҳолат эмас. Бу Икарди учун ҳам, биз учун ҳам салбий ҳолат. Афсуски, бу вазиятда биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Икарди билан боғлиқ инсонлар ақлли қарор қабул қилишлари лозим.
Биз оддий футболчимиз. Вазифамиз ишлаш ва меҳнат қилиш. Клуб шаъни учун ҳаракат қиламиз. Бу каби муаммоли вазиятларда Икарди атрофидаги инсонлар зиддиятни бартараф этишлари лозим бўлади”, дейди Лаутаро.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали