“Мане жуда зўр “форма”да, албатта. Садьо ҳар доим яхши ўйнаб келган. Аммо ҳозир у доим керакли “нуқта”да пайдо бўлмоқда. Футболда шунақаси бўлиб туради. У айнан ўша керакли “нуқта”да пайдо бўлиш учун фақат ва фақат ҳаракат қилди, ўз устида тинимсиз ишлади.
Салоҳ ҳам айни шу ҳаракатни бажариши лозим. Шунда муваффақият яна қайтади. Салоҳга бироз омад кулиб боқмаяпти. Садьо эса яхши “форма”да ва имкониятлардан самарали фойдаланмоқда”, дейди Клопп.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали