Хёнесснинг сўзларига кўра, клубни кучайтириш учун бу йил ҳар доимгиданда кўпроқ маблағ сарф этилади.
“Биз жамоани ёшартириш жараёнидамиз.”Бавария” ёзда ўз тарихидаги энг йирик трансферларни амалга оширишни режалаштирган. Ҳа, пул футболни бошқаради, аммо футболчилар ғалаба ва совринлар ютиш учун масъул саналишади”, дея Хёнесснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild.
Илгарироы «Бавария» раҳбарияти Франция термаси сафида жаҳон чемпионлигига эришган Бенжамин Паварнинг трансферини эълон қилганди. Мюнхенликлар футболчи учун 35 миллион евро тўлаб беришди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали