Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари билан куч синашади.
Эртага учта терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжумани соат 14:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Барча турдаги ОАВ ходимларини мазкур тадбирга таклиф этамиз. Матбуот анжуманидан кейин журналистларга мусобақа учун аккредитациялар тақдим қилинади.
Эътиборингизга Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг тақвимини ҳавола қиламиз:
"F" гуруҳи
22 март, соат 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон ("Пахтакор" стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон ("Пахтакор" стадиони)
26 марта, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон ("Пахтакор" стадиони)
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали