Эслатиб ўтамиз, Ромелу бир кун олдинги машғулотни ҳам ўтказиб юборган ва тўпиғини МРТ қилдирган эди. Бу ҳақда "Voetbalnieuws.be" сайти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи Евро-2020 саралаши доирасида Россияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Олдинроқ, турли жароҳатлар сабаб Тома Менье, Мусса Дембеле, Кевин Де Брюйне, Аксель Витсель ва Венсан Компанилар ҳам русларга қарши ўйнамаслиги аниқ бўлган эди.
Бельгия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 21 март куни Брюсселда бўлиб ўтади.
Роберто Мартинес шогирдлари Евро-2020 саралаши доирасида Кипрга қарши ўйинни эса 24 март санасида сафарда Кипрга қарши ўтказади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали