Нераззурилар ишқибозлари дерби вақтида икки марта россонерларнинг ивуарлик ярим ҳимоячиси Франк Кесси номига ирқчилик рухидаги ҳақоратларни айтиб бақиришди.
Маълумотларга кўра, "Интер" шартли равишда битта ўйинни мухлисларсиз ўтказиш билан жазоланди.
Эслатиб ўтамиз, Милан клуби "Наполи"га қарши баҳсдан сўнг санкцияларга учраган. Ўшанда нераззурилар ишқибозларининг нишони сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибали эди. Натижада "Интер" кейинги учрашувни мухлисларсиз ўтказган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали