21 ёшли хавбек бугунги машғулотлар жараёнида чап оёқ пай қисмида ноқулайлик ҳис қилди ва тайёрнарликни эрта якунлашга мажбур бўлди. Кьеза худди шундай жароҳат туфайли А Сериянинг 10 март куни ўтказилган "Лацио"га қарши баҳсда (1:1) алмаштирилган эди. Италия терма жамоаси 23 март куни Евро-2020 мусобақасига саралаш босқичида Финьляндия билан куч синашади.
Эслатиб ўтиш керак, Федерико жорий мавсум флоренцияликлар сафида 28 та ўйинда қатнашиб, 6 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди ва 7 бор голли узатмани амалга оширди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали