Испания нашрларининг маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи Мадридга реклама масалалари бўйича борган. Бироқ, “Реал” президенти Флорентино Перес парижликлар аъзоси билан музокаралар ўтказган бўлиши ҳам мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Неймар оёғидаги жароҳати сабаб бир неча вақтдан буён ўйинларда қатнаша олмаяти. Тикланишда давом этаётган футболчи жорий мавсум 20та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 23та гол ва 11та голли узатмани ёзиб қўйган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали