“Аякс”нинг мураббийлар штабида фаолият олиб борган Альфред Шредер янги мавсумдан бошлаб Германия клубини бошқаради. Ўз навбатида Нагельсман фаолиятини мамлакатнинг бошқа бир клуби “Лейпциг”да давом эттириши кутилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Юлиан Нагельсман Германия чемпионати тарихидаги энг ёш мураббий ҳисобланади. У 2016-йилда “оқ-кўклар” бошқарувига келганди.
Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Альфред Шредернинг “Хоффенхайм” билан шартномаси 2022-йилга қадар мўлжалланган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали