"У менга сезиларли таъсир ўтказа олди. Ўз ўйинимга қўша олганим ва ҳозирги даражамга чиқганим учун Пепга миннатдорчилик билдираман. У ҳар куни бизни яхшилашга интилади, бу унинг асосий мақсади. Биз ҳар доим камчиликларимиз устида ишлаймиз.
Фикримча, АПЛ айни вақтда Бундеслигадан кучлироқ. Лекин, орадаги фарқ катта эмас. Немис футболчиларининг кўрсатаётган юқори даражадаги ўйини гапимга мисол бўла олади, бунда албатта Германия чемпионати иштирокчиларининг ҳам ўрни бор", - дея Саненинг сўзларини келтиради Goal нашри.
Маълумот учун, 22 ёшли германиялик барча мусобақаларда "Манчестер Сити" шарафини 38 учрашувда ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 17 та ассист ёздириб қўйишга эришди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали