Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда дастлабки машғулотни ўтказди
19.03.2019 20:34 Ўқилди: 1622
Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб келгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари бугун дастлабки машғулотни ўтказишди. Машғулотни Хитой оммавий ахборот воситалари ходимлари кузатиб боришганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.