Goal хабарига кўра, "канонирлар" бош мураббийи Унаи Эмерига футболчининг ўйинлари маъқул келмаяпти.
Шу боисдан "Арсенал" Суаресни сотиб олмайди. Қайд этилишича, Денис яқин вақтлар ичида "Барселона"га қайтади.
Эслатиб ўтамиз, Денис ўтган ёзда ижара асосида "Арсенал"га ўтганди. Бу мавсумда у АПЛнинг 4 ўйинида умумий 67 дақиқа ҳаракат қилди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали