Мораес бугун тонгда терма жамоа сафига қўшилди. Кечаси форвард Украина терма жамоаси сафида ўзининг илк машғулотини ўтказади.
Мораес кечагина Украина фуқаролигини олди.
32 ёшли форвард 16та гол билан Украина Премьер-лигаси тўпурари ҳисобланади. Жорий мавсум у барча турнирларда 31та ўйин ўтказиб, 21та гол урди ва 9та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали