Оспина рақиби билан тўқнашиб кетиб, ҳушидан кетиб қолди ва зудлик билан касалхонага жойлаштирилди. Қувонарли томони шундаки, у жиддий жароҳатдан қутулиб қолган. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва шу боисдан касалхонадан чиқариб юборилди. Посбон Колумбия термасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади.
30 ёшли Оспина ўтган ёзда “Арсенал”дан “Наполи”га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 21 ўйинда 22 гол ўтказиб юборди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали