"L`Equipe" хабарига кўра, парижликлар ЕЧЛдаги омадсизликдан сўнг жамоани ёшартирмоқчи. Шу боисдан жамоанинг бир неча ёши катта қария футболчилари билан хайрлашади.
Шунингдек, Тьяго Сильва ва Эдинсон Кавани ҳам жамоани тарк этиши мумкин.
Буффон 2018 йилнинг ёзида Францияга кўчиб ўтганди. Алвес эса 2017 йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу футболчиларнинг шартномалари мавсум якунига қадар амал қилади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали