Карлуш Кейруш ўз постини тарк этгач, Эрон футбол федерацияси бир нечта мураббийлар билан музокара олиб боришга ҳаракат қилди, аммо ҳозирча ҳеч бир ҳаракат самара бергани йўқ. Эндиликда федерация раҳбарияти Марокаш терма жамоаси устози Херве Ренар хизматларига қизиқиб қолди.
Маълумотларга қараганда, 50 ёшли франциялик мураббий Эрон миллий терма жамоасининг навбатдаги бош мураббийи бўлиши мумкин. Лекин Ренарнинг Марокаш билан режалари ҳам йўқ эмас. Жумладан, мураббий жамоани 21 июнь куни старт оладиган Африка Миллатлар Кубогига тайёрламоқда. Шу боис воқеалар ривожи қандай кўриниш олиши маълум эмас.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали