Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи бўлиб турган, яқиндагина янги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Сервер Жепаров билан Саудия Арабистони билан баҳсдан олдин суҳбатлашдик.
- 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонида, "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб боргансиз. Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг футболчилари билан бизникилар ўртасида қандай фарқ бор?
- Мен Саудия Арабистонида ўйнаганимга жуда кўп бўлди. Орадан анча вақт ўтди. Шу боис Ҳозирги терма жамоа ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Ўзбекистонлик ва саудиялик футболчилар ўртасида жуда ҳам катта фарқ йўқ деб ўйлайман. Аммо уларда маҳаллий чемпионати жуда ҳам юқори савияда эканини таъкидлаш лозим. Ўзингиз ҳам кўраётган бўлсангиз керак "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" каби клубларда кучли ва тажрибали легионерлар ўйнашмоқда. Бундан ташқари тахминан 15 йилдан буён европалик мураббийлар ишлаб келишмоқда. Хорижлик мураббийлар ёрдамида маҳаллий футболчилар ўсишмоқда, ривожланишмоқда. Саудиялик футболчилар техник томонлама яхши кўрсаткичларга эга, тактик томонлама ҳам яхши савияга эга.
- Хабарингиз бўлса керак Эрве Ренар бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида кутилмаганда иккита дуранг қайд этди. Шундан кейин маҳаллий журналистлар терма жамоанинг натижалари пасайишига миллий чемпионатда легионерлар сонининг жуда кўплигини сабаб қилиб ёзишди. Бугунги кунда Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этувчи клублар йил бошида 6 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олишади. Сизнингча легионерларнинг кўплиги терма жамоа ўйинига таъсир қиладими?
- Менимча бу нарса терма жамоага кўп ҳам таъсир қилмаса керак. Сабаби клубда кучли хорижлик легионер ўйнаяптими маҳаллий футболчилар унга етишга ҳаракат қилишади ва натижада футболчи сифатида ўсишади, профессионал бўлишни ўрганишади.
- Тошкентда совуқ кунлар бошланиб кетди. Саудиялик футболчилар совуқни ёмон кўришишлари аниқ...
- Йўқ, улар совуқни жуда ҳам ёмон кўришади (кулади). У ерда доим иссиқ бўлгани учун совуқда футбол ўйнаш учун анча қийин бўлади.
- Демак, совуқ ҳаво бизнинг терма жамоамиз учун каттагина устунлик берадими?
- Жуда катта эмас-ку, аммо қандайдир устунлик беради албатта. Сабаби бизнинг йигитлар керак бўлса қорда ҳам футбол ўйнашган.
Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1968 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1719 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1431 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1284 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1185 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1128 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1011 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 951 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 792 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 690 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |