Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини Саудия Арабистонига қарши ўтказади.
14 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида ўтадиган учрашувда миллий жамоамиз оқ-кўк рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди. Саудиялик футболчилар яшил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони сариқ рангдаги либосни кияди.