Маьлумот ўрнида шуни қайд этиб ўтиш жоизки, ўтган турдан фарқли ўлароқ бу сафар ўтказилган 10 учрашувда нақ 20 та гол урилди ва бу дегани ҳар бир баҳсда 2 тадан тўп киритилган.
Етакчида иродали ғалаба
Мусобақа жадвалида деярли барча иштирокчилар бир-бирига жуда яқин яьни зич жойлашишган. Ҳамиша юқори ўринларни кўзлаб келган жамоалардан бири бўлган "Фенербахче" ўз майдонида оҳирги пайтлар омадсизликлар гирдобига тушиб қолган "Қосимпошо"ни кучли ирода эвазига маҳв этди. Голларга келсак, олдинига Истанбул шаҳри жамоасининг 25 ёшли косоволик ҳужумчиси Ведат Мурики юзага келган пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди. 37-дақиқага келиб эса, меҳмонларнинг Швеция фуқаролигига эга бўлган футболчиси Абдул Халили ўртадаги мувозанатни тиклади. Орадан 7 дақиқа ўтар-ўтмас яна ўша Мурики ва қўшимчасига яна белгиланган 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошларига келиб, Сиам Бен-Юссеф ҳисобни тенглаштирди ва лекин уч дақиқа ўтмасидан истанбулликларнинг маҳаллий доимий қутқарувчиси марказий ҳимоячи Сардор Азиз жамоасига муҳим ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Аутсайдерлар жангида анқараликлар ғолиб
Мавсум бошидан бери мусобақанинг энг қолоқ иштирокчилари бўлиб келган ва яқиндагина дастлабки ғалабаларини расмийлаштирган жамоалар "Генчлербирлиги" ҳамда "Қайсариспор" ўзаро жанг олиб боришди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак унда рақибидан бироз устун кўринган мезбон жамоа вакиллари ҳақли равишда ишончли ҳисоб билан ғалабага эришди. Аввалига Анқара шаҳри жамоасининг ивуарлик тажрибали форварди Жованни Сио ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида меҳмонлар таркибида заҳирадан майдонга тушганига уч дақиқа бўлмасидан Эмре Демир чиройли зарбаси билан мувозанатни тиклади ва лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Руминия миллий терма жамоаси асосий ҳужумчиси Богдан Станку ғалаба тўпини киритиб, ўйин қахрамонига айланди.
Анталия шаҳри жамоаси яна мағлуб
7-тур доирасида кимсан шонли тарихга эга жамоалардан бири бўлган "Фенербахче"ни меҳмонда ер тишлатиш ортидан яққол аутсайдердан қақшатқич зарбани қабул қилиб олгач, ҳали ҳамон ўзига кела олмаяпти. Мана тўрт ўйиндирки, жамоа фақат мағлубиятга учрамоқда. Бу сафар улар, жорий мавсумда еврокубоклар йўлланмаси учун курашишни мақсад қилган "Ризеспор" меҳмони бўлишди ва минимал ҳисобда имкониятни бой беришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи мезбонларнинг 30 ёшли марокашлик легионер аьзоси Мохамед Абархун бўлди.
Янги пешқадам сурури
Жорий мавсум бошидан бери ўзгармай келган мусобақа жадвали карвонбошиси ўз ўрнини бу сафарги турда кучли клубларга етарлича бошоғриғи бўла оладиган "чақилмас ёнғоқ" жамоалардан бири "Коньяспор"ни таслим қилган "Сивасспор"га бўшатиб берди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган баҳс тақдирини сўнгги 10 дақиқаликда Эмре Килинч ва Хакан Арслан томонидан урилган голлар ҳал қилди. Шундай қилиб, ушбу натижадан кейин Сивас шаҳри бош жамоаси 21 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни ўз қўлига олди.
Рақобатчилар тўқнашуви
Турнир жадвалида деярли ёнма-ён ўринларни эгаллаб турган жамоалар "Газиантеп" ва "Галатасарой" жорий турда ўзаро тўқнаш келишди. Ҳар иккала томонга ҳам уч очко сув ва ҳаводек зарур бўлган муҳим ўйинда истанбулликлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди. Голларга биринчи бўлимнинг ўзида Голландия миллий лигасида тажриба орттирган маҳаллий ҳимоячи Эмер Байрам ва ўз вақтида "Валенсия" ҳамда Англия Премьер-лигасининг доимий иштирокчиси "Вест Хем" каби кўзга кўринган клубларда ўйнаган Софиан Фегули муаллифлик қилишди.
Ўртамиёналар беллашувида дуранг
Аввалги тур доирасида Трабзон шаҳри бош жамоаси майдонига сафар қилиб, кичик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирган "Гёзтепе" кучли ўнликка кириш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди ва лекин жамоа ўтган ҳафта қосимпошоликлар билан жанговар дурангга рози бўлган "Йени Малатьяспор"ни енгишни уддасидан чиқа олмади. Ўйинга келсак мезбонларнинг маҳаллий иқтидорли вингери Сардор Гюрлер ҳисобни очган бўлса, фақат 82-дақиқага келибгина Европа яшил майдонларида тажриба тўплаган футболчи Гекхан Тёре юзага келган пенальтини голга айлантирди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқарди.
Пешқадамнинг омадсизлиги
Ваниҳоят, мавсум бошидан бери бирон марта карвонбошиликни ҳеч кимга бермаган "Аланьяспор" мағлуб этилди ва шу аснода 4-ўринга тушиб қолди. Пешқадамни тиз чўктирган жамоа чемпионлик пойгасининг доимий қатнашчиларидан бири бўлган "Трабзонспор" бўлди. Муросасиз ва кескин курашлар остида кечган учрашув тақдирини ҳал қилиб берган голни 66-дақиқада Мажид Хоссеини пенальтидан киритди. Маьлумот учун, ушбу ўйинда бош хакам мезбонлардан беш ва аланьяликлардан тўрт футболчига сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, ҳар иккала жамоадан Абдулқодир Пармак ва Хуниор Фернандес майдондан четлатилди.
Дахшатли истанбулликлар қайтишмоқда
Кутилмаганда жорий мавсумни жуда суст бошлаган ўзининг шонли тарихига эга бўлган мамлакатнинг байроқдор жамоаси "Бешиктош" қаторасига учинчи ўйинда ғалаба нашидасини сурди. Бу сафар, ўз майдонида дебьютант "Денизлиспор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Ягона гол муаллифи - франциялик ёш умидли ярим ҳимоячи Жорж-Кевин Нкуду. Ха, мусобқанинг барча даврлардаги гигант клубларидан бири бўлиб келган жамоа ўзининг асл савиясига қайтмоқда. Ҳозирда, Истанбул шаҳри бош жамоасини 1-поғонадан атиги уч очко ажратиб турибди.
Истанбул Анқара беллашуви
Ўтган турда, "Аланьяспор" билан меҳмонда нурсиз дурангга имзо чеккан "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси бу сафар ўз майдонида аввалги тур доирасида мухлислари қаршисида газиликларга ютқазиб қўйган Анқара шаҳрининг деярли шу ном билан аталувчи клубини қабул қилди ва қийинчилик билан ғалабага эришди. Голларга келсак, яна бир франциялик истиқболли ёшлардан бири Энцо Кривелли "дубль" қайд этди. Бунга анқараликлардан Айдин Карабулут чиройли голи билан жавоб қайтарди. Ушбу натижага кўра, "Башакшеҳир" 5-ўринга кўтарилди. Айкан Атик шогирдлари эса, аутсайдерга айланишди.
МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ
Хондамир Ҳакимов тайёрлади
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1413 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1356 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1071 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1035 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 816 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 783 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |
19.04.2024 07:50 Ўқилди 525 «Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди |