Айни дақиқаларда АПЛ 12-тури доирасида "Ливерпуль" клубига қарши ўйнаётган Серхио Агуэро Англия чемпионатидаги 250-учрашувини ўтказмоқда. Аргентиналик ҳужумчига қадар "шаҳарликлар" сафида мазкур кўрсаткичга фақат 3 киши эришганди: Жо Харт, Давид Сильва ҳамда Венсан Компани.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Манчестер Сити" клуби шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.