15та жамоа қатнашган мазкур мусобақада Япония пляж футболи терма жамоаси финалда БААни мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида эса японлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.
Осиё чемпионатида қатнашган жамоалар:
"A" гуруҳи - Таиланд, Афғонистон, Малайзия, Фаластин.
"B" гуруҳи - БАА, Ливан, Хитой, Қирғизистон.
"C" гуруҳи - Япония, Баҳрайн, Қатар, Қувайт.
"D" гуруҳи - Эрон, Уммон, Ироқ.
Мусобақа якунида ғолиб жамоага бош соврин кубок топширилди. Мусобақанинг "Энг яхши футболчиси" деб японлар сардори Озу Морейра топилди. У чемпионат давомида 9та гол уриб ўз жамоасининг чемпион бўлишида муносиб ҳисса қўшди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали