Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаҳон футболида ўз ўрнига эга Германия футбол иттифоқи билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиряпти.
Биласиз, Германия дунёдаги футболи энг ривожланган мамлакатлар сирасига киради. Германия футболи ўз натижалари билан ҳар жабҳада энг олди ўринларни эгаллайди.
Футбол инфратузилмаларини яхшилаш, болалар футболи ва ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, футбол соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар малакасини ошириш, ҳакамлик ва бошқа бир қатор йўналишларда Германия тажрибаси ўрганилади ва икки ташкилот бу борада яқиндан иш олиб боради.
Ўзаро ҳамкорликнинг илк дебочаси сифатида 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди. Ўйин бош ҳаками халқаро майдонда бир қатор учрашувларни бошқаришга улгурган, Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да VAR тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси – Бастиан Данкерт. Унга қанотларда ҳамюртлари Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.
Қайд этиш жоиз, ЎФА ва ГФИ ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларининг Германияда малака ошириши, Германия футболи тажрибасини ўрганиши ҳам кўзда тутилган.
Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН
"Пахтакор" стадиони | 17:00
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).16.04.2024 08:50 Ўқилди 1599 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1470 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1230 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1005 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 981 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 864 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 780 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 672 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 591 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |