Биласиз, ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.
Ушбу муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.
Олдин хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотуви ҳамон давом этмоқда. Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга.
Ҳозирда ўйин чипталари iticket.uz сайтида, шунингдек, қуйидаги савдо шахобчалари ва кассаларда сотилмоқда:
- Афросиёб 4А, Grand Trade Бизнес Маркази, 1-қават (Соат 09:00дан - 19:00гача);
- “Ҳумо Арена” мажмуаси (Соат 10:00дан - 20:00гача);
- “Самарқанд Дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);
- “Compass” кўнгилочар савдо мажмуаси, 1-қават (Соат 10:00дан - 22:00гача);
- Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, 1/4, Malika Prime меҳмонхонаси (Соат 09:00дан - 18:00гача).
- “Пахтакор” стадиони кассаси (Алишер Навоий номидаги кино саройи ёнида жойлашган касса - соат 10:00дан - 20:00гача).
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2157 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1344 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1335 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1023 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |