Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.
"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.
Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2436 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1428 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1146 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 954 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 837 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 723 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 612 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |