"Баҳс дербига хос бўлди. Мухлисларга ёқадиган, шиддатли учрашув гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда "Локомотив" яхшигина қаршилик кўрсатди. Иккинчи бўлимда ажойиб голлар, ҳусусан Драган Чераннинг маҳорати эвазига яхши натижа кўрсата олдик.
Уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборган "Локомотив" бироз тушкун кайфиятга тушиб қолди. Аммо, кўриниб турибди - улар кучли жамоа. Ана шундай жамоа дарвозасига учта гол кирита олганимиз ёқимли ҳолат", - деди Жавоҳир Сидиқов.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали