"Ўйин яхши бўлди. Айнан мана шундай учрашув бўлишини кутгандик. Мухлисларбоп чиройли баҳс бўлишини билгандик. Мавсум бошидан буён ҳали мағлуб бўлганимиз йўқ. Чемпионатда ҳам илк учрашувимизни яхши ўтказдик. Чиройли ўйин ва ғалабаларз билан мухлисларни стадионга қайтаришни мақсад қилиб қўйганмиз.
Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз қовушмади. Сабаби, ОЧЛ учрашувидан сўнг йигитларда чарчоқ сезилди. Иккинчи таймда эса ўйинимиз очилди ва ўйлаганимиздек ғалабага эришдик.
Ушбу ғалабанинг аҳамияти катта. Асосий рақобатчиларимиздан бирини мағлуб эта олганимиздан хурсандмиз", - деди Жалолиддин Машарипов.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали