Жамоанинг хитойлик раҳбарлари клубнинг Европа Лигасидан чиқиб кетганидан норози. Аммо 60 ёшли мутахассис Милан дербисида мағлуб бўлса ҳам, ёзга қадар жамоани тарк этиш эҳтимоли жудаям паст.
Жамоанинг мақсади мавсум якунига қадар кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмаган эга чиқиш.
“Интер” мураббийлига асосий даъвогарлардан бири Антонио Конте бўлиб турибди, аммо у “Ювентус”да Аллегрини алмаштириши ҳам мумкин. Спалеттининг ўрнига тайинланиши мумкин бўлган қолган иккита номзодлар – бу “Челси” устози Маурицио Сарри ва “Сампдория” бош мураббийи Марко Жампаолодир.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали