"Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади ва ташаббус нисбатан рақиб томонда бўлди. Танаффусдан кейин эса ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди. Гол ўтказиб юбормасликни истагандик, аммо бу амалга ошмади. Гол киритганимдан ва ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.
Голимнинг аҳамияти? Мен учун уларнинг ҳар бири муҳим. Қандай ҳисобда ғалаба қозонишимиздан қатъий назар голларнинг аҳамияти катта", - деди Игорь Сергеев.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали