- Дерби ҳар доим қизиқарли бўлиб келган. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Асосий мақсадимиз - чемпионлик. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилайман.
- Ушбу ғалаба чемпионлик сари ташланган муҳим қадамлардан бирими?
- Бундай ҳисобламайман. Чемпионат энди бошланди. Бу бор-йўғи биринчи ўйин. Мусобақа ҳали узоқ давом этади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.
Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали