Учрашувнинг 15-дақиқасида мезбонлар аъзоси Марк Ноубл пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, 2 дақиқа ўтар-ўтмас Бакуна ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса мехмонлар яна 2та гол уриб, 1:3 ҳисобидаги ғалабани илиб кетадигандек кўринаётганди. Бироқ, “Вест Хэм” аъзолари сўнгги 15 дақиқаликда камбэк (4:3) амалга ошириб, уч очкони ўзиники қилиб олди. Учрашув қаҳрамони эса 2-бўлимда Майкл Антонионинг ўрнига майдонга тушиб, ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйган Чичарито бўлди.
Мануэль Пеллегрини шогирдлари мазкур муваффақиятдан сўнг 42 очко тўплади ва мусобақа жадвалининг 9 поғонасига жойлашиб олди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали