Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
55. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец
53. Черан тўпни марказда эгаллаб чап қанотдаги Машариповга узатди, Жалолиддин эса ҳаволатиб жарима майдонига кириб бораётган Сергеевни "кўрди". Игорь яқин масофадан ҳисобни очди - 1:0.
53. ГОООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0.
50. Огоҳлантириш. "Локомотив". Даврон Ҳошимов
48. ЗАРБА! Сергеевнинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. "Локомотив". Азизбек Омонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров
Биринчи тайм статистикаси
Бурчак зарбалари: 1 - 4
Огоҳлантиришлар: 0 - 2
Зарбалар: 6 - 2
Аниқ зарбалар: 2 - 1
Тўпни ушлаб туриш %: 54 - 46
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
44. Даврон Ҳошимов ҳозир қўли билан Машариповни урди, Шерзод Қосимов футболчини охирги марта огоҳлантирди
42. ГОООООООООООООЛ Драган Черан ўйиндан ташқари ҳолатда акробатик тарзда зарба билан гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади
36. Бугун Алижонов жуда ҳам фаол ўйнамоқда. Ҳимоячи хатто ҳужумда ҳам рақибларни шошириб қўймоқда
32. УХХХ! Кримец ва Абдухолиқов тўқнашиб кетишди! Шифокорлар майдога тушишди
32. Хавфли вазият! Игорь Сергеевнинг зарбаси ўхшамади ва Илёсов тўпни ушлаб олди
31. Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда
29. Огоҳлантириш. "Локомотив". Диёржон Туропов
21. Хавфли вазият. Бурчак тўпидан кейин ҳам Илёсов дарвозага кетаётга тўпни ушлаб олди
20. ЗАРБАААААААААААААААААА! Хожиакбар Алижонов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб кучли зарба берди, Илёсов бу сафар ҳам тўпни қайтарди!
16. ЗАРБАААААААА! ЧЕРАН! Драганнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Жавоҳир Илёсов ушлаб қолди!
15. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Черан-Машарипов-Абдуллаев комбинацияси ноаниқ пас билан тугади
13. Даврон Ҳошимов ҳозир Жалолиддин Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди. Шифокорлар Машариповга ёрдам беришди.
10. Огоҳлантириш. "Локомотив". Азизбек Омонов
9. Энди "Пахтакор"да жарима тўпи, Ҳамдамовнинг тепган тўпи жонли девордаги футболчига тегиб қайтди
4. "Темирйўлчилар" учрашувни ҳужумкор тарзда бошлашди. Кетма-кет икки марта бурчак тўпи самара келтирмади.
3. "Локомотив" жарима тўпига эга бўлди. Оширилган тўпни Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмонов хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда
- "Пахтакор" стадионида Суперлиганинг очилиши бўлади. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.
- Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- Дербини кўриш учун стадионга келган мухлислар
- "Пахтакор" стадионида ўзбек эстрадаси юлдузлари мухлисларга ўз қўшиқларини тақдим этишмоқда
- Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини бажаришмоқда.
- Учрашув соат 18:00да бошланади.
Суперлига, 1-тур
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 1:0 LIVE
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аскер Нажафалиев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Гол: Игорь Сергеев 53, - 1:0 (Жалолиддин Машарипов).
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Игорь Сергеев
Захира: Умид Ҳамроев, Акром Комилов, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Жасур Яхшибоев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Диёржон Туропов, Азизбек Омонов (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов
Захира: Маъмур Икромов, Филип Раевац, Авазбек Ўлмасалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Арсланмурод Омонов, Игорь Йелич
Огоҳлантиришлар: Азизбек Омонов 10, Диёржон Туропов 29, Давронбек Ҳошимов 50, Егор Кримец 55,
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали