Айтиш мумкинки, навбатдаги тур ҳам ўзига яраша қизиқ кечди. Бир нечта ўйинда кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида 22-турнинг эътиборга молик воқеалари ҳақида сўз юритамиз.
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:2
- "Қизилқум" тўрт ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди. Сафарда "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари 0:1 ҳисобида ортда бораётиб якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу "Қизилқум"нинг сафардаги иккинчи ғалабаси бўлди.
- "Қўқон-1912" қаторасига иккинчи бор уйда мағлуб бўлди. Бу жамоа аввалги тур "Металлург"га ҳам имкониятни бой берганди. Кетма-кет тўртта учрашувни ғалаба билан якунлаган қўқонликларга охирги уч турдан бери омад келмаяпти.
"Металлург" - "Сўғдиёна" 0:1
- Учинчи ўринга ҳаракат қилаётган "Сўғдиёна" Бекободда қийин учрашувни ўтказди. "Металлург" билан кечган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Шундан қилиб "Сўғдиёна"нинг учта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди.
- "Металлург" ўз майдонида кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Андрей Шипилов шогирдлари ўтган тур "Пахтакор"га ҳам имкониятни бой беришганди.
"Бунёдкор" - АГМК 0:2
- АГМК ўз тарихида илк марта сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Бу натижани қўлга киритиш ўз вақтида "Бунёдкор"ни бошқарган Миржалол Қосимовга насиб этди. АГМК охирги икки турни ғалаба билан билан якунлади.
- Негадир "Бунёдкор"нинг ҳеч омади келмаяпти. Жамоа ўтган тур "Бухоро"ни енга олмаганди, бу сафар АГМКга гол урмасдан мағлуб бўлди. Кучли учликка киришга ҳаракат қилаётган "Бунёдкор"нинг охирги 5та ўйинда фақат бир бор зафар қучгани ғалати.
"Сурхон" - "Навбаҳор" 0:0
- Термиздаги баҳсда ҳисоб очилмади. Бу "Навбаҳор"нинг сафардаги кетма-кет иккинчи дуранги бўлди. Қаторасига уч ўйинда зафар қучган "Сурхон" охирги икки турда мағлубият ва дуранг қайд этди.
"Локомотив" - "Бухоро" 2:0
- Мана шу ўйинда Игнатий Нестеров дисквалификация муддатини якунлаб яна майдонга қайтди. Унинг қайтиши "Локомотив"нинг қаторасига 4та ўйиндан иборат дурангли сериясига чек қўйди.
- Сафарда "Насаф"ни мағлуб этиб, "Буёндкор" билан дуранг ўйнаган "Бухоро"нинг "Локо"га "тиши ўтмади". Биласиз, ҳозир бухороликлар Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, жамоанинг ҳар бир ўйини финалга тенг бўлади.
"Динамо" - "Пахтакор" 1:4
- "Пахтакор" ҳисобда ортда бораётиб ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда Достон Ҳамдамов дублга эришди. Шундай қилиб "Пахтакор"нинг кетма-кет ғалабалари сони 14тага етди.
- "Динамо" бош мураббийни ўзгартиргани билан барибир ютқазишда давом этяпти. Бу жамоа қаторасига 10 ўйиндан бери фақат мағлубиятга учраяпти. Жамоа сўнгги бор кимни мағлуб этганини футболчилар ҳам эслай олмаса керак.
"Насаф" - "Андижон" 3:0
- Ниҳоят "Насаф" Андижондаги мағлубият аламини олди. Эсингизда бўлса, "Насаф" биринчи давра ўйинида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди, иккинчи даврада эса 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур беллашувда Хумоюн Муртазоев дублга эришди. Шундай қилиб "Андижон"нинг кетма-кет икки ўйиндан иборат ғалабали серияси Қаршида тўхтади.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2148 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1839 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1329 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1272 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1191 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 771 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |