Бунда тўрт нафар футболчининг рақиб дарвозасига киритган голи даъвогарлик қилди. Даъвогарлар орасида "Пахтакор" ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг "Ал Аҳли" дарвозасига урган голи ҳам бор эди. Кеча сўровнома ўз якунига етди ва бунда "Ал Завра" футболчи Алаа Аббос киритган тўп энг чиройли гол дея эътироф этилди.
Икки кун ичида сўровномада жами 14,734 киши иштирок этган. Алаа Аббоснинг голи 45 фоиз овоз тўплаб биринчи ўринни олди. Унга 6675 мухлис овоз берган. Бикмаев эса бу борада учинчи бўлди. У 3502 овоз тўплаб 24 фоизли кўрсаткич қайд этди. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 1-турдаги энг чиройли гол муаллифи деб "Локомотив" сардори Ислом Тўхтахўжаев топилганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали