- Сизнинг кўзингиз билан қараганда баҳс қандай ўтди?
- Вазифамизни ўзимиз қийинлаштириб олдик. Биринчи бўлим охирида хотиржамликка берилиб, гол ўтказганимиздан сўнг, иккинчи тайм бошида бироз қийналдик. Худога шукур, ғалаба қозондик.
- Вадим Абрамов Лутфулла Тўраевни терма жамоага чақирганда баъзи мухлис ва журналистлар бу қарор борасида танқидий фикрлар билдиришди. Унинг навбатдаги кутилмаган қарори сизни Яманга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушириш бўлди. Мураббийнинг таваккали туфайли қўрқув ёки ҳаяжон бўлдими?
- Қўрқув бўлди дея олмайман, аммо ҳаяжонландим. Масъулияти катта бўлган баҳсда Вадим Карленович менга ишонч билдирди. Бу қарор мени ҳайрон қолдирди. Яманга қарши баҳсда гол урганимдан сўнг ҳаяжон анча пасайди ва мухлислар қўллаб-қувватлаши билан ўзимга бўлган ишонч ортди.
- Ўйинлардан сўнг сайтларда "коммент"ларни ўқиб турасизми?
- Онда-сонда ўқиб тураман. Бош мураббий Вадим Карленович изоҳларни ўқимасликни маслаҳат беради. Унинг айтишича, бу "коммент"ларни футболчига салбий таъсир қилар экан.
- Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" услуби ўхшашми?
- Йўқ, ўхшаш дея олмайман. Лекин футболчиларга талаб бир хил.
- Терма жамоа сафида иккита баҳсда майдонга тушдингиз. Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Футболчи ҳеч қачон "энг зўриман" ёки "яхши ҳаракат қиляпман" деб тўхтаб қолмаслиги керак. МТЖ баҳсларида хатоларга йўл қўйдим. Энди у хатоларни таҳлил қилиб, улар устида ишлашим керак.
- Терма жамоадан чақирув олганингизни кимдан билдингиз?
- ОТЖ сафида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдим. Эртасига тушликдан чиққанимиздан сўнг менга ЎФА (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)дан қўнғироқ бўлди ва мени МТЖга таклиф қилишиб, "кийимларингни йиғиштир" дейишди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1446 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1158 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 960 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 876 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 630 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 555 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |