“Айнтрахт” кеча Европа лигаси жавоб ўйинида “Интер”ни 1:0 ҳисобида енгиб, 1/4 финалга чиқди. Аммо жамоанинг асосий хавбеки Мият Гачинович учрашувнинг 59-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Жонатан де Гузманн давом эттирди. Футболчининг жароҳати борасида тез орада клуб расмий маълумот беради.
Гачинович жорий мавусм клуб сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали