Элдор Шомуродов ва Икром Алибоев МТЖ машғулотларига қўшилди
08.10.2019 17:42 Ўқилди: 1060
Кеча терма жамоамизнинг легионер футболчилари Элдор Шомуродов ва Икром Алибоев Тошкентга етиб келгани ва тикланиш машғулотини ўтказгани ҳақида хабар қилгандик.
Бугун ҳар икки футболчи ҳам терма жамоа сафида умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди. Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тўлиқ таркибда - 25 нафар футболчи билан бирга машғулот ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь куни Яман терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.