ЯНГИЛАШ
44. ГООООЛ! "Ростов"дан навбатдаги гол. Бу сафар ҳам Байрамян ўзини кўрсатди. Шомуродовдан тўпни қабул қилган Хорен жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёғида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.
42. Кеча, Собольев 2та гол уриб, РПЛ тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўтиб кетди. "Ростов" мухлислари Элдор яна етакчи бўлишини хоҳлаб, ундан гол кутишмоқда.
41. ЦСКА тўпни бурчакдан ўйинга киритди. "Ростов" футболчилари хавфни бартараф этишди.
36. Элдор ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ташлади. Черновнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди. Одатда Шомуродовга тўп узатиларди, бу сафар акси бўлди.
35. Шомуродов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо қарорини ўзгартириб, орқага пас берди.
34. Москва клуби вазиятни ўнглашга уринмоқда, бироқ "Ростов"нинг ишончли ҳимояси бунга йўл қўймаяпти.
30. ЦСКА футболчиси сариқ карточка билан жазоланди. Марио Фернандес иккинчи қаватдаги курашда Черновга нисбатан қўпол ўйнади.
26. Мезбонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишди, ҳимоячилар бош билан яхши ўйнашди, бироқ ЦСКА ҳужумининг иккинчи тўлқини зарба билан якунланди. Чаловнинг зарбасини дарвозабон Бабурин эгаллаб олди.
23. ЦСКА қанотда ҳужум амалга оширди. Чалов ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвоза томонга буришга уринди, ноаниқ.
22. Шомуродов чап қанотга очилди ва тўпни қабул қилиб олди. Элдор рақиб жарима майдончасига киришда тўпни олдириб қўйди.
18. Голдан сўнг тўп назорати ЦСКА томонига ўтди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун рақиб ҳимоясида тирқиш излашмоқда.
Голни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.
11. ГООООЛ! "Ростов" ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўп бир ўзи турган Хорен Байрамянга келиб тушди. У бир тегиниш билан тўпни дарвозага буриб, ҳисобни очди.
7. "Армиячилар" жарима зарбаси орқали тўпни ўйинга киритишди, "Ростов" ҳимоячилар тўпни қайтаришди, ЦСКА футболчиси орқароқда турган жамоадошига тўп узатди, узатма бироз кучсиз бўлгани туфайли Байрамян катта тезликда тўп томон ҳаракатланди, аммо уни эгаллаб олишга бир неча сантиметрлар етмади. Акс холда "Ростов" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилиши мумкин эди.
6. Москвада қор ёғмоқда.
5. Попов 30 метр узоқликдан ЦСКА дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, Акинфеев тўпни қайтарди ва ҳужум бартараф этилди.
1. Учрашув бошланди!
ЦСКА – "Ростов" 0:1
Гол: Байрамян 11.
«ВЭБ Арена»
ЦСКА: Акинфеев, Шарлия, Гогуа, Дивеев, Фернандес, Влашич, Ахметов, Кучаев, Обляков, Сигурдссон, Чалов.
"Ростов": Бабурин, Хаджикадунич, Чернов, Чистяков, Козлов, Попов, Байрамян, Глебов, Норманн, Ионов, Шомуродов.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1053 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 900 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 786 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 723 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 678 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 570 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 510 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 441 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |