Бугун, 14 март куни франциялик тиббий кўрикдан ўтди ва футболчининг чап оёқ сонида мушак жароҳати аниқланди. Тахминларга кўра, ҳужумчи сафга қайтиши учун 3-4 ҳафта керак бўлади. Олдинроқ, Дембеле 1-2 ҳафтада яна майдонга туша олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Дембеле "Лион"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида (5:1) жароҳат олди. Франциялик футболчи 70-дақиқада Филиппе Коутиньо ўрнига майдонга тушди. Бироқ бироздан сўнг Дембеле оёғида оғриқ ҳис қилди. Шунга қарамай Усмон баҳсни якунлай олди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали