Мавсумлар оралиғида "Пахтакор" 8 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Булар Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Санжар Қувватов, Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жавоҳир Сидиқов, Акром Комилов.
Бу сафарги таништирув маросими ноодатий тарзда ташкил этилди. Унда жамоага янги келган футболчилар "Пахтакор" академиясининг 2010 йилда туғилган болаларига қарши футбол ўйнашди.
Ушбу шоу учрашувидан сўнг футболчилар "Пахтакор" формаси билан расмга тушишди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали