"Биз икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчисида бизга қийин бўлди, "Барселона"нинг босимига дош бериш керак эди. Кейин умид пайдо бўлди. Ҳимоя чизиғини юқорироққа кўчирмоқчи бўлдик, аммо "Барселона"нинг савияси бунга имкон бермади. Баҳснинг иккинчи бўлимида яхшироқ ўйин кўрсата бошладик, аммо учинчи голдан сўнг имконият қолмади.
Кўп нарса Лионель Мессига боғлиқ бўлади деб ўйлагандик. У Чемпионлар лигаси режимига ўтди ва дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканлигини исботлади" - дейди Женезио.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали