Жейсон Денайер сирпаниб тўпни майдонда чиқариб юбормоқчи бўлди, уругвайлик унинг оёғини босиб олди ва йиқилди. Лионель Месси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.
"Денайер оёғини тасодифан босиб олдим, бу мувозанатимга таъсир кўрсатди. Пенальти белгилаш қарорини ҳакам қабул қилади.
Гол ура олмадим? Ҳужумчилар голлар билан яшайди, аммо кейинги босқичга чиққанимдан хурсандман. Жамоа зафар қучишни давом эттиришини хоҳлайман. Таслим бўлмайман ва омадни излашда давом этаман" - дейди форвард.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали