Барселона – Лион 2:1 LIVE
"Камп Ноу"
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Сержи Роберто, Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур, Коутиньо, Месси, Суарес.
Лион – Антони Лопеш (Жоржелин), Марсело, Марсал, Менди, Денайер, Депай, Тузар, Фекир, Ндомбеле, Дюбуа, Дембеле.
Голлар: 1:0 — 18, пенальти Месси, 2:0 — 31 Коутиньо, 2:1 — 58 Тузар.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (45+4), Лангле (49).
Биринчи ўйин – 0:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
70. Коутиньо ўрнига Дембеле майдонга тушди.
63. Голдан рухланган Франция жамоаси вакиллари жонланиб қолишди. Набил Фекирнинг чап оёқда берган зарбаси жуда кучли, лекин ноаниқ.
58. ГОООЛ! 2:1. Тузарнинг голи ҳисобга олинди.
56. "Лион" жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депайга имконият беришмаяпти
49. Лангле огоҳлантирилди.
48. Лионель Месси ЕЧЛда "Камп Ноу" стадионида 61 ўйинда 61та гол урди.
46. Симон Марчиняк иккинчи бўлимни бошлаб берди.
45+6. "Лион" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади ва биринчи тайм ўз ниҳоясига етди. ТАНАФФУС.
45+4. Дембеле ҳимоячи Хорди Албага нисбатан қўпол ўйнади.
45. Ўйиннинг 1-бўлимига 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41. Мессининг юриши ва Жоржелин тўпни қайтарди. Биринчи сейв.
40. Меҳмонлар учун оғир вақт. Улар асосий посбонидан айрилди, иккита тўп фарқини йўққа чиқариш "Камп Ноу" стадионида осон бўлмаслиги аниқ, лекин иложи бор.
36. Ўзгариш. Антонио Лопеш ўрнига Жоржелин майдонга тушди.
31. ГОЛ! Коутиньо 2:0. Луис Суареснинг узатмасидан кейин бразилиялик хавбек имкониятдан унумли фойдаланди.
23. "Лион" дарвозабони оғир вазиятда қолди. Аммо, баҳсни давом эттириш учун ишора қилгани ва аҳволи яхши эканлигини шифокорларга маълум қилди. Айни вақтда бу Франция жамоаси учун катта йўқотиш бўлиши мумкин эди.
18. МЕССИИИ! ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди 1:0. Лео пенальтидан каталонияликларни олдинга олиб чиқди.
14. Мессининг зарбаси хавфли чиқди. Дарвозабон Антони Лопешдан яхши сейв
11. Учрашув бошланганига 10 дақиқа бўлганига қарамай жамоалар ҳозирча хавфли ҳужум содир эташга шошилишмаяпти. Сокинлик.
1. Баҳс бошланди!
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали