Баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:
Бавария – Ливерпуль 1:1
“Альянц-Арена”
Гол: Мане (26, 0:1), Матип (39-автогол, 1:1)
Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Мартинес, Алькантара, Хамес, Гнабри, Рибери, Левандовски.
Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Хендерсон (Фабиньо, 13), Вейналдум, Мане, Салох, Фирмино.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
39. ГООООООООООЛЛЛ!!! Матип ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (ўзи билмаган ҳолда албатта).
34. ЗАРБААААА!!! Робертсоннинг зарбасини Нойер қайтарди. Учрашувдаги илк бурчак зарбасидан фойда чиқарилмади.
33. Ўйин сурати анчагина юқори. Бироқ зарбалар йўқ ((
30. Левандовскининг зарбасини Алиссон ушлаб олди.
27. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! МАНЕЕЕЕЕЕ!!!! Ҳужумчи рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонининг кичик хатолари комплексидан унумли фойдаланди.
25. Ниҳоят... Илк хавфли зарба. Фирминонинг берган хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида ҳеч қандай вазият юзага келмади.
13. "Ливерпуль"да йўқотиш. Хендерсон жароҳати сабабли алмаштирилди. Унинг ўрнини Фабиньо тўлдирди.
11. Левандовски "Ливерпуль" жарима майдончасида йиқитилди. Аммо ҳакам бу вазиятда ҳужумчи ўзи йиқилди деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади.
9 - Алькантаранинг зарбасига аниқлик етишмади.
1 - Учрашув бошланди!
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали