Асосий таркиб футболчиларидан фақатгина аргентиналик Гонсало Игуаин Украинага учмади. У бетоблиги боис, Лондонда қолди.
Демак, Маурицио Сарри бўлажак ўйинга қуйидаги футболчиларни олиб келган:
Дарвозабонлар – Кабальеро, Кепа, Булка;
Ҳимоячилар – Рюдигер, Кристенсен, Аспиликуэта, Давид Луис, Алонсо, Палмьери, Дзаппакоста, Ампаду;
Яримҳимоячилар – Жоржиньо, Канте, Баркли, Ковачич, Лофтус-Чик, Хадсон-Одои, Азар, Виллиан;
Ҳужумчилар – Педро, Жиру.
Эслатиб ўтамиз “аристократлар” ва Киевнинг “Динамо” ўртасидаги тўқнашувнинг биринчи ўйинида Сарри шогирдлари йирик (3:0) ҳисобида зафар қучганди. Украинадаги ўйин эса эртага, Тошкент вақти билан 22:55да бошланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали